Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши кураш бўйича бош маслаҳатчиси, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров чилим чекиш нима учун соғлиқ учун хавфли эканини айтди.
«Чилимнинг зарари сигарета чекишдан кам эмас. Унинг тутуни таркибида канцероген моддалар (нитрозаминлар, полициклик ароматик углеводородлар, учувчан альдегидлар, шу жумладан формальдегид ва бензол), шунингдек, азот оксиди ва оғир металлар каби заҳарли моддалар мавжуд.
Ушбу моддаларнинг барчаси гиёҳвандликнинг енгил шаклига ўхшаш кучли никотинга қарамликни, шунингдек, саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини келтириб чиқаради», — деди эксперт.