«Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракати раҳбари Ҳасан Насралла тугатилди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Исроил Мудофаа Армияси маълум қилди.
«Жума куни Исроил Мудофаа Армияси «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти раҳбари ва унинг асосчилари Ҳасан Насруллани, шунингдек, Жанубий фронт қўмондони Али Керҳини ва «Ҳизбуллоҳ»даги бошқа қўмондонларни йўқ қилди», — дейилади вазирлик баёнотида.
Маълум қилинишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари (ВВС) аниқ разведкадан фойдаланиб, Ливан пойтахти Байрутдаги турар-жой биноси остида жойлашган шиа ҳаракати штаб-квартирасига ҳужум қилган.
Ҳасан Насралла 1992 йилда ўзидан олдинги раҳбари ўлдирилганидан кейин ташкилот бош котиби этиб тайинланган.
Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеий хавфсизлик чоралари кучайтирилган хавфсиз жойга ўтказилди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Ушбу қарор Исроил армияси томонидан Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллани жанубий Байрутга зарба бериш натижасида йўқ қилинганидан кейин қабул қилинган. Ҳаракатнинг ўзидаёқ унинг ҳалок бўлганини тасдиқлашди.
27 сентябрь, жума куни ЦАХАЛ Байрутнинг Дахия туманида жойлашган турар-жой биноси остида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» марказий штабига зарба берганини маълум қилди. Штабда «Ҳизбуллоҳ»нинг барча олий қўмондонлиги тўпланган пайтда зарба берилди.
Аввалроқ, 27 сентябрь куни Байрут атрофида Исроилнинг зарбалари ортидан олтита бино қулаб тушган эди. Аниқлик киритилишича, ҳужумда жуда кучли ракеталардан фойдаланилган. Камида олти киши ҳалок бўлди, яна 91 киши жароҳат олди. Шу билан бирга, ЦАХАЛ Байрутнинг жанубий чеккасидаги икки маҳалла аҳолисини зудлик билан «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракати объектлари жойлашган жойлардан эвакуация қилишга чақирди.
Худди шу куни ЦАХАЛ Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»нинг бир қатор қўмондонлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Ижтимоий тармоқларда шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти етакчиси Ҳасан Насроланинг ва ҳаракат ижроия кенгаши раҳбари Сайид Сафиаддиннинг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади, бироқ Tasnim агентлиги ўшанда бу қўмондонларнинг ўлими ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида хабар берганди.
23сентябрь куни Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракати объектларига оммавий ҳужум уюштирди. Зарбалардан бири Байрутга берилди. Ўшанда Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас ал-Абиёд ЦАХАЛ ҳужумлари оқибатида мамлакат жанубида 558 киши, жумладан, 50 нафар бола ҳалок бўлганини айтганди.
17 сентябрь куни Байрут ва Ливан жанубида юз берган портлашларда минглаб одамлар жиддий жароҳатланди. Эртаси куни турли симсиз қурилмалар автомобиллар ва мотоциклларда портлади. Улар орасида пейжерларга ўхшамайдиган кўчма радиоприёмниклар бор эди. Ливан ҳукумати ва «Ҳизбуллоҳ» вакиллари бу ҳодисада Исроилни айблади.