Россия Федерацияси Федерациялар Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Климов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров баёнотига изоҳ берди, деб хабар бермоқда Lenta.ru.
Климовнинг сўзларига кўра, Қодировнинг Тошкентдаги мактаблардан бирида рус тилида сўзлашувчи ўқувчи калтаклангани ҳақидаги баёноти ҳайратланарли.
«Мен ҳар қандай ҳодиса ҳақида дарҳол бундай оҳангда гап бошлашга қаршиман. Бу худди ўқитувчига ўхшаб қилган иши ҳеч бўлмаганда ҳуқуқбузарлик, балки ундан ҳам каттароқдир», — дея аниқлик киритди сенатор.
«Узоқ вақт давомида ўзини шундай тутган бир мамлакат бор эди. Энди у жуда оғир аҳволга тушиб қолди», — деди Климов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров Россия ТИВнинг Тошкентдаги 188 мактабдаги воқеа юзасидан расмий изоҳ бериш илтимосига жавобан Россияни «ички ишлар билан шуғулланишга» чақирган эди.
«Ўзбекистон томонига ОАВдаги материалга ҳуқуқий баҳо бериш ва асосли бўлса, болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган айбдорга нисбатан чоралар кўриш сўралган» — деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Аввалроқ ОАВ ва Телеграм-каналларда Тошкент шаҳридаги 188 мактаб ўқитувчиси дарсни рус тилида ўтказиш талабига жавобан ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди.