Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти (РФА ИНИОН) Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари тарихи дарсликларида Россия қандай тақдим этилганини ўрганиб чиқди. Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилигида Россия мустамлака давлат сифатида тасвирланган, деб ёзади РБК.
Тадқиқотларга асосланиб, ўзбек дарсликларида Марказий Осиё зўравонлик йўли билан қўшиб олинганлиги қайд этилган.
Муаллифлар Россия империясининг Туркистондаги сиёсатининг "прогрессив оқибатлари"ни инкор этиб, босқинчилик ва мустамлакачиликнинг минтақа миллий ўзига хослиги ва иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатганлигини таъкидлайдилар.
Фан доктори Владимир Аватков таҳрири остидаги ушбу тадқиқот Ўзбекистон ва Россиянинг кўплаб жамоат арбоблари жалб қилинган Тошкент мактабида болани калтаклаш можароси фонида эълон қилинди.