30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга маълумот келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 20:17 да етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғинни ўчириш жараёнига фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х. Қўлдошев бевосита раҳбарлик қилган.