Алишер Қодиров аёлларни армияга юборишни таклиф қилди

O‘zbekiston

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров хотин-қизларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди. Бундай амалиёт Исроилда ҳам амал қилади.

Фото: Ситуативное

Аёлларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқини бериш керак, деди «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров МЙ5 телеканалида бўлиб ўтган сайловолди мунозараларида.

«Ватан ҳимояси масалаларида «эркак» ёки «аёл» тушунчалари йўқ. Бу миллий қадриятларга зид эмас», — деди Қодиров.

Аввалроқ партия арбоби олий маълумот олишни хоҳламайдиган барча эркакларни армияга чақиришни таклиф қилган эди. У бу ғояни ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёрлаш қадриятлари билан асослаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.