Бугун президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан соҳа вакиллари билан мулоқот қилади.
Давлат раҳбари Абдулла Авлоний номидаги янги Миллий педагогика маҳорат институтида яратилган шароитлар билан ҳам танишади.