Ҳасан Сафий ад-Дин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги бош котиби этиб сайланди.
Бунгача Сафи ад-Дин ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. У Исроил ҳаво ҳужуми пайтида ҳалок бўлган гуруҳнинг собиқ раҳбари Ҳасан Насроланинг амакиваччаси. Шунингдек, у Америка ҳаво ҳужуми пайтида ҳалок бўлган Эрон кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви.
Ҳошим Сафий ад-Дин 1964 йилда Ливан жанубидаги Дейр-қонун ан-Наҳр шаҳрида туғилган. У Насруллоҳ билан бирга Нажаф ва Қумда таҳсил олган ва 1982 йилда «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳаммуассиси бўлган.