Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун услубий қўлланма ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

O‘zbekiston

Санкт-Петербургда ҳайвонлар ҳуқуқлари бўйича учинчи Россия конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Қозоғистон, Беларус, шунингдек, Ўзбекистон фаоллари ва экспертлари иштирок этди. Анжуманда «Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги маъруза билан ҳайвонлар ҳуқуқларининг мустақил ҳимоячиси, «Меҳр ва Оқибат» ННТ ижроия қўмитасининг собиқ раиси Тимур Арипов сўзга чиқди.

Фото: UzNews.uz / Тимур Арипов

Санкт-Петербургда ҳайвонлар ҳуқуқлари бўйича учинчи Россия конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда Россиянинг 22 та ҳудуди, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусдан фаол ва экспертлар иштирок этди, деб ёзади UzNews портали.

Тадбир давомида инсон у ёки бу тарзда ўзаро муносабатда бўладиган барча ҳайвонларни — қишлоқ хўжалигида, кўнгилочар ва тажриба саноатида, қаровсиз ва ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилишнинг асосий масалаларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар қонунчиликни такомиллаштиришдан олдин жамиятни маърифатли қилиш каби муаммоларни ҳал қилиш бўйича турли ёндашувларни муҳокама қилдилар, тажриба ва ғоялар алмашдилар.

Анжуманда «Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги маъруза билан ҳайвонлар ҳуқуқларининг мустақил ҳимоячиси, «Меҳр ва Оқибат» ННТ ижроия қўмитасининг собиқ раиси Тимур Арипов сўзга чиқди.

Тимур Арипов сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда ҳайвонлар ҳимоячилари эришган ютуқлар ҳақида гапириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва қонун чиқарувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Шунингдек, у президент томонидан маъмурий жавобгарликни кучайтиришни ва Жиноят кодексига ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишга оид модда киритишни назарда тутувчи иккита қонун имзоланганини таъкидлади.

Бундан ташқари, мамлакатдаги барча масжидларда Мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда иккита жума намози ўтказилиб, улар давомида жониворларга инсонпарварлик ва меҳр-мурувват кўрсатишнинг аҳамияти муҳокама қилинадиган.

Арипов Ўзбекистонда ўзининг навбатдаги мақсадини амалга оширишни режалаштирмоқда — бу тўлақонли «Ҳайвонларга нисбатан инсонпарвар муносабатда бўлиш тўғрисида»ги қонундир.

Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун услубий қўлланма ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.