Келгуси йилда Ўзбекистон маҳаллий 375 та мактаб ва 97 та боғчани реконструкция қилиш, шунингдек, янги таълим муассасаларини қуриш учун 3,2 триллион сўм сарфлайди.
«Демографик ўсиш ҳар йили мактабларда 120 минг, боғчаларда 30 минг янги ўрин яратишни талаб қилади», —деди Мирзиёев.
Шунингдек, яқин тўрт йилда 30 минг ўринли 200 та хусусий боғча қуриш режалаштирилган. Бунга Ислом тараққиёт банки ва Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти жамғармаси томонидан 50 миллион доллар йўналтирилади.
Хусусий секторни мактаб очишга рағбатлантириш учун тадбиркорларга имтиёз ва имкониятлар берилади. Хусусан, келгуси йил январдан уларга 20 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Фоиз ставкасининг бир қисми давлат бюджетидан қопланади.