Аббос Файзуллаев Осиёдаги энг яхши ёш футболчи номинациясига сазовор бўлди

O‘zbekiston

Осиё футбол конфедерацияси бир қатор номинациялар бўйича йилнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодларни эълон қилди. Аббос Файзуллаев Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига номзод бўлди.

Аббос Файзуллаев | Фото: UFA

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ОФК томонидан «Энг яхши ёш футболчи» номинациясига, Дилшод Раҳматов эса «Энг яхши футзалчи» номинациясига даъвогарлар сафига киритилди.

Йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар:

  • Язан Ан Наймат («Ал-Араби» Иордания)

  • Сеул Юнг Фу («Улан»/ Жанубий Корея)

  • Акром Афиф («Ас Садд» / Қатар)

Легионерлар ўртасида энг яхши ўйинчи учун номзодлар:

  • Сон Хён Мин (Жанубий Корея / «Тоттенхем»)

  • Маҳди Торимий (Эрон /«Интер»)

  • Муса Ат Таммари (Иордания / «Монпеле»)

Футзал бўйича йилнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодлар:

  • Саид Аҳмад Аббаси (Эрон)

  • Файзали Сардоров (Тожикистон)

  • Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон)

Йил мураббийи унвонига номзодлар:

  • Грехем Арнолд (Австралия)

  • Го Оива (Япония У-23)

  • Хван Сун Хон (Жанубий Корея У-23).

Энг яхши ёш футболчи учун номзодлар:

  • Гаку Навата (Япония / Камимура)

  • Бе Жун Хо (Жанубий Корея / Сток Сити)

  • Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон / ЦСКА)

Mavzuga oid materiallar