Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2025 йилда илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Миллий хоккей федерациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси IV дивизионда ўйнайди, унинг ўйинлари 13-19 апрель кунлари Арманистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик хоккейчиларга Арманистон, Эрон, Қувайт, Малайзия ва Индонезия жамоалари рақиблик қилади.
Бундан ташқари, дебют Жаҳон чемпионатида У18 терма жамоаси иштирок этади. Ўсмирлар 2024 йилнинг 28 февралидан 6 мартига қадар Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказиладиган ИИИ дивизионнинг Б гуруҳида ўйнайди. Ёш хоккейчиларимизга Босния ва Герцеговина, Туркманистон, Таиланд, Жанубий Африка ва Люксембург терма жамоалари рақиблик қилади.