Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни ҳушёрликка чақирди

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини ракета ҳужумларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ракета ҳужумлари муносабати билан огоҳлантирди.

Бугунги жадал ракета отишмалари туфайли Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор шошилинч эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

  • Ракета отишмалари пайтида тезда бомбапаноҳларга кириш;

  • Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонасининг расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронт орти қўмондонлигининг хабарнома ва огоҳлантиришларини кузатиб боринг;

  • Ўзингиз билан ҳар доим шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон Элчихонасининг алоқа маълумотларини олиб юринг.

    Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилинг:

Фавқулодда хизмат телефонлари:

  • 03-672-2466

  • 03-672-2371

  • 03-758-5075

  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 054 485 1397

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.