PayPal, Apple Pay ва Google Ўзбекистонда ишлаши мумкин

O‘zbekiston

Ўзбекистонда PayPal, Google Pay, AliPay, UniPay ва Apple Pay ишлашлари мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган тегишли қарорни имзолади.

Ўзбекистонда «PayPal», «Apple Pay» ва «Google Pay» каби йирик тўлов тизимлари пайдо бўлиши кутилмоқда, бу президентнинг мамлакат туризм салоҳиятини оширишга қаратилган қароридан келиб чиқади.

Маълумотларга кўра, 2024 йил якунига қадар Ўзбекистон Марказий банки Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда Paypal, AliPay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари билан музокаралар олиб боради. Ушбу музокаралардан кўзланган мақсад - хизматларнинг Ўзбекистон банк тизимлари билан интеграциялашуви бўлиб, бу мамлакатда онлайн тўловлар учун янги уфқлар очади.

Зарур ҳолларда, халқаро тўлов тизимларига уланишни соддалаштириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Mavzuga oid materiallar