Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ёнғин 1 октябрь куни соат 23:45 да қурилаётган мажлислар залида содир бўлган. Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жўнатилган. Улар соат 23:54 да етиб келишди. Олов соат 00:30 да ўчирилди.
«Ёнғин қурилиш материалларига зарар етказган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабабларини ўрганиш бошланди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Тошкент давлат аграр университети биноларида кучли ёнғин содир бўлганди. Уни ўчириш икки соатча давом этди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.