«Адолат» партияси тиббий хизматлар соҳасида муҳим ташаббусни илгари сурмоқда

O‘zbekiston

«Адолат» СДП нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат» ташкилотларидан нотижорат ташкилотларига ўтказиш ғоясини илгари сурди. Партиянинг ушбу ташаббуси аҳолига арзон тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

Фото: Иллюстративное

«Адолат» СДП тиббий хизматлар одамларга қулай бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Шу боис партия 2024 йилги сайловларга қадар нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилотлари»дан нотижорат ташкилотларига ўтказиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Таъкидланишича, ушбу ташаббус жамиятга қуйидаги жиҳатларда фойдали бўлади:

  • биринчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотлари фаолияти аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилганлиги сабабли, хизматлар жамиятнинг барча қатламлари учун адолатли ва қулай бўлади;

  • иккинчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотлари олинган даромадлардан фойда олиш учун эмас, балки ўз тиббий хизматларини яхшилаш ва кенгайтириш учун фойдаланадилар;

  • учинчидан, нотижорат тиббиёт ташкилотларининг давлат грантлари ва лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади;

  • тўртинчидан, давлат томонидан тиббиётнинг нодавлат секторида нархларнинг чекланган чегарасини белгилаш аҳолини нархларнинг адолатсиз, асоссиз оширилишидан ҳимоя қилади.

Партиянинг ушбу ташаббуси аҳолига арзон тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган, дейилади хабарда.

«Унинг амалга оширилиши натижасида давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар ва юқори сифатли хизматлар ўртасидаги мувозанатга эришилади, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий адолат тикланади», — дея таъкидлади «Адолат».

Mavzuga oid materiallar