Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида тўрт ёшли қизалоқ зўрлангани ҳақида маълумот тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Vzglyad.uz’ga аниқлик киритишича, вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинган 41 ёшли эркак қўлга олинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келгунига қадар маҳаллий аҳоли уни скамейкага арқон билан боғлаб туришган. Қўлга олиш чоғида унинг уйидан ҳам катта миқдордаги гиёҳванд моддалар топилган.
Унга нисбатан 119 модда (Гайритабиий шаклда шаҳвоний майлни мажбурлаб қондириш) ва 273 модда (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. шунингдек, уларни сотиш), тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.