Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан жиддий хавотирда, дея маълум қилди пайшанба куни Ташқи ишлар вазирлиги.
«Фикримизча, бундан кейинги кескинлашув бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга эга бўлган улкан минтақада хавфсизлик хавфлари ва таҳдидларининг мисли кўрилмаган даражада ошишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.
ТИВ «қарама-қарши томонларни вазминлик кўрсатишга ва кескинликни янада кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.
Баёнотида яна бир бор «БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро меъёрлари ва қарорларига мувофиқ можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлиги» таъкидланган