Тезликни ошириб юборган Жаҳонгир Отажоновга жарима белгиланди. Хонанда билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди.
Отажоновга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−3-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган тезликдан ошиб кетиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажоновнинг Zeekr электромобилини соатига 195 километр тезликда бир қўли билан телефонни ушлаб, йўл-йўлакай видеотасвирга олгани акс этган видео тарқалганди. Иш, афтидан, шаҳардан ташқарида содир бўлади ва бундай ҳолда рухсат этилган максимал ҳаракат тезлиги соатига 100 километрни ташкил қилади.