Ўзбекистонда бошқарув ходимларини баҳолайдиган марказ пайдо бўлади. Ҳукумат шундай марказни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. У Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги негизида ишлайди.
Марказнинг асосий вазифалари:
-
ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат хизматчиларининг турли лавозимлари учун компетенция моделлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
-
давлат хизматчиларининг шахсий ва касбий диагностикасини ва компетенция модели асосида комплекс баҳолашни ўтказиш;
-
малакаларни баҳолашнинг янги усулларини доимий равишда ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий этиш;
-
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ваколатларни баҳолаш ва амалга ошириш натижалари асосида бошқарув ходимларининг шахсий ва касбий ривожланиши траекториясини ишлаб чиқиш;
-
раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг умумий касбий билимлари, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш учун тестлар ва психологик сўровномалар ўтказиш;
-
бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаш, уларни танлаш ва жойлаштириш жараёнларида рақамли технологиялар ва замонавий усуллардан кенг фойдаланиш;
-
фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлил фаолиятини, илмий тадқиқот ва тадқиқот ишларини амалга оширади.