Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирларида иштирок этади.
Ҳозирда МДҲга раислик қилувчи давлат Россия ҳисобланади. Саммитда раислик Тожикистонга топширилади.
8 октябрь куни бўлиб ўтадиган саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик, 1941−1945 йиллардаги урушдаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ мамлакатлари халқларига ва жаҳон жамоатчилигига мурожаат, МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг интегратсион ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Давлат раҳбарлари яқин уч йилга мўлжалланган Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтларини эълон қилиш тўғрисидаги қарорларни имзолайдилар, ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасига оид қатор ҳужжатларга тузатишлар киритадилар.