Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистонга келди

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси этиб Алишер Тўхтаев тайинланди.

Ўзбекистоннинг янги елчиси Aлишер Тўхтайев 6 октабр куни Покистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда «Дунё»ахборот агентлиги. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Aлишер Тўхтайев Тошкент давлат юридик институти битирувчиси. Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Aдминистрациясида турли масъул лавозимларда ишлаган.

У аввал Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Aлишер Тўхтайев елчи лавозимида 2021—2024 йилларда ушбу лавозимда ишлаган Ойбек Усмонов ўрнини егаллади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.