Аввалроқ ижтимоий тармоқларда йигитнинг Nexia-3 русумли автомашинада Тошкент бўйлаб саёҳат қилгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқлардаги видеога изоҳ берди.
Аниқланишича, 2003 йилда туғилган Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси Д.А. автомашинани ишончномасиз, яъни тегишли меъёрий ҳужжатларсиз бошқарган ва автомобиль қарздорлиги сабабли қидирувда бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.