Рақобат қўмитаси уяли алоқа операторларига сифатсиз хизматлар учун 115 млн сўм тўлаш мажбуриятини юклади

O‘zbekiston

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси алоқа операторлари ва интернет-провайдерларига сифатсиз хизмат кўрсатишга дуч келган фуқароларга 115 млн сўм тўлаш мажбуриятини юклади.

2024 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Рақобат қўмитаси уяли алоқа операторларига сифатсиз хизматлар учун истеъмолчиларга 115 млн сўм тўлаш мажбуриятини юклади.

Билдирилишича, мурожаатларда, асосан, алоқа сифати қониқарсизлиги, ҳисоб-китоблар нотўғри юритилгани ва ортиқча қарздорлик ҳисоблангани, қўшимча хизматларни олиш мақсадида ва реклама мақсадларида абонентнинг розилигисиз СМС-хабарлар юборилгани ҳақида сўз юритилади.

«Рақобат қўмитаси алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, мобил алоқа операторлари ва контент хизматларини кўрсатувчи субъектларни амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари ҳақида қатъий огоҳлантиради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мобил алоқа ва интернет хизматларини кўрсатишда муаммога дуч келган фуқаролар 1159 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Mavzuga oid materiallar