Ўзбекистон 2013 йилдан 2023 йилгача олтин захираларини фаол тўлдирган давлатлар орасида олтинчи ўринни эгаллади, деб хабар берди РБК Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига таяниб.
Ўн йил ичида Ўзбекистон олтин захираларини 154 тоннага оширди.
Етакчи учликка қуйидагилар кирди:
Россия — 1,3 минг тонна,
Хитой — 1,2 минг тонна,
Туркия — 424 тонна.
Қозоғистон 151 тонна билан еттинчи ўринда.
Олтинни камроқ фаол сотиб олган Таиланд ўнинчи ўринни эгаллади — 92 тонна.
Жаҳон олтин кенгаши тадқиқотларига кўра, Марказий банкларнинг тахминан 29 фоизи 2025 йилда олтин захираларини кўпайтиришни режалаштирмоқда, бу 2018 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир.