2024 йилда тез тиббий ёрдам хизматига 1990 та сохта чақирув келиб тушди, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Улардан 1287 та ҳолатда тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув жойига етиб келгач, эшикни очмаган. Таҳлилларга кўра, сўнгги 9 ойда энг кўп ёлғон қўнғироқлар сони Самарқанд вилоятида кузатилган — 357 та.
Энг кўп ёлғон чақирувлар Самарқанд вилоятида қайд этилган — 357 та. Иккинчи ўринни Қашқадарё вилояти эгаллади — 321 та қўнғироқ. Учинчи ўринда — Тошкент 249 та чақирув билан. Бундай чақириқларнинг энг кам сони Сирдарё вилоятида қайд этилган — 6 та.
Бу кўрсаткични 2023 йил билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганлигини кўриш мумкин. Ўтган йили ёлғон чақириқлар 1500 тага кўп бўлган — 3505.