Жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:34 да "Тошкент" халқаро аЭропорти тиббиёт пунктига қўнғироқ қилинган. Учиб келиш залида бўлган йўловчи ўзини ёмон ҳис қилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
«HY-334 Дубай - Тошкент рейси билан келган 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси паспорт назоратидан ўтгандан сўнг дарҳол ёрдам сўраб мурожаат қилди. Йўловчи аёл бош оғриғи ва ўзини ёмон ҳис қилишидан шикоят қилди. Анамнезни ҳисобга олган ҳолда, аэропорт тиббиёт пункти ходимлари биринчи ёрдам кўрсатишди ва кейинчалик касалхонага ётқизиш учун шаҳар тез тиббий ёрдам хизматини чақиришди», — дейилади хабарда.
Соат 18:32 да тез тиббий ёрдам машинаси йўловчини "Тошкент" аЭропортининг учиш залидан олиб чиқиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига (РШТЁИМ) жўнатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент аЭропортида божхона текширувини кутиб турган аёл вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати «Взгляд.uz» сўровига кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Взгляд.uz» кейинроқ РШТЁИМ билан боғланиб, фуқаро тез ёрдам машинасида вафот этганини аниқлади.