Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат божидан озод қилиш: «Адолат» СДП ташаббуси

O‘zbekiston

«Адолат» социал-демократик партияси бола ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича даъво билан мурожаат қилган шахсларни давлат божидан озод этишни таклиф қилди. Партиядан таъкидланишича, давлат божини тўлашдан озод қилиш болаларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиради ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

Фото: Ситуативное / Открытые источники

«Адолат» СДП болалар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилганларнинг барчасини давлат божи тўлашдан озод қилиш таклифини илгари сурди. Таъкидланганидек, ушбу ташаббус болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган.

Партиянинг Сайловолди дастурида болаларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қариндошлик, васийлик ёки мерос билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш учун судга бериладиган даъволар иқтисодий тўсиқлар туфайли тўсқинлик қилмаслиги кераклиги таъкидланган. Давлат божини тўлашдан озод қилиш болаларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиради ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, Россия ва Қозоғистонда бола ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилган шахслар бож тўлашдан озод қилинади. Германия ва Буюк Британияда суд тўловга қобилиятсиз даъвогарларни бож тўлашдан озод қилиши мумкин.

Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам бўлади, деб ҳисоблайди «Адолат» СДП.

Mavzuga oid materiallar