Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар боғланган айиқни қўрқитаётгани акс этган видео тарқалди: вазиятга Экопартия аралашган

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги ёшлар айиқни мазах қилаётгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Экологик партияси Қизил китобга киритилган ҳайвонни ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди. Экология вазирлиги ҳозирча сукутда.

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёшлар тасвирга олиш пайтида айиқни қўрқитаётгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Экологик партияси воқеага муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Экологик партияси ёввойи ҳайвонлар учун табиатдаги эркинлик энг муҳим эканига ишонади. Бироқ, афсуски, хонакилаштиришга уринишлар уларнинг баъзиларининг ўлимига олиб келади, чунки улар узоқ вақт тутқунликда яшай олмайди.

Бир неча бор огоҳлантиришлар ва жазо муқаррарлигига қарамай, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш шароитига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари давом этмоқда.

Мана шундай мисоллардан бири - сиз кўраётган айиқ. У Қизил китобга киритилган ва мамлакатимизда сақланиб қолган саноқли ҳайвонлардан биридир. У йўқолиб кетиш арафасида», — дейилади партия хабарида.

Сўзининг якунида Экопартия тегишли ташкилотларга ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш ва қонун ҳужжатлари бузилганда чора кўришни сўраб мурожаат қилди.

Экология вазирлиги ҳозирча жавоб бермаяпти.

Mavzuga oid materiallar