Абдул Ғаффор Теровий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатида иш бошлади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Теlegram-каналида.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
«Мамлакатларимизнинг умумий тарихи ва манфаатлари мавжуд бўлиб, улар турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади» - дейилади хабарда.
Теровий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган доимий кўмак учун Афғонистон номидан миннатдорлик билдирди.
Шу билан бирга, Бахтиёр Саидов «умумий тарих» деганда нимани назарда тутгани номаълум, чунки Афғонистон СССР таркибига кирмаган, шунингдек, узоқ вақт давомида «уруш ҳолатида яшаган», бу бўйича Ўзбекистон ҳақида гапириш мумкин эмас.