Кексаларни мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга ундаш мақсадида ноябрь ойи «катталар туризми ойлиги» деб эълон қилинди.
Uzbekistan Airways АК 1-ноябрдан 30-ноябргача 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун республика бўйлаб ҳаво қатновлари учун амалдаги иқтисодий нархларда 15 фоизлик ихтиёрий чегирмаларни жорий қилмоқда.
Silk Avia'да амалга ошириладиган барча рейсларга 10% чегирма тақдим этади. Акция 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун амал қилади.
Чегирма олиш учун чипта сотиб олаётганда паспорт ёки ID-артани тақдим этиш кифоя. Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, мамлакатимизнинг барча халқаро аэропортларида ва компания агентларидан харид қилишингиз мумкин.
«Узбекистон темир йуллари» АЖ мамлакат ичида амалдаги тарифларга ихтиёрий равишда 20 фоизлик чегирмаларни жорий қилмоқда.
Чегирма олиш учун чипта сотиб олаётганда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт ёки ID-карта) тақдим этишингиз керак.
Муқаддас жойлар ва маданий мерос объектларига ташриф буюриш учун чегирмалар
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вакф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги муқаддас қадамжоларда кекса фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида имтиёз ва чегирмалар белгиланди.
Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос объектига кириш учун 20 фоизлик чегирмалар жорий қилмоқда.