Эрон Исроилга ёрдам берса, Саудия Арабистонига уруш бошлаш билан таҳдид қилди

O‘zbekiston

Теҳрон, агар қироллик Эронга эҳтимолий ҳужумда Тел-Авивни қўллаб-қувватласа, Саудия Арабистонига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш билан таҳдид қилди. Эрон Форс кўрфази давлатларига Исроилнинг ҳужумини қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ҳаракат «уруш ҳаракати» сифатида баҳоланиши ҳақида «аниқ сигнал» юборди.

Эрон Исроилга ёрдам берган тақдирда Форс кўрфази давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасидаги учрашувда Теҳрон Исроилга бирон-бир ёрдам кўрсатса, қиролликнинг нефть объектлари хавфсизлигини кафолатлай олмаслиги ҳақида огоҳлантириш берилган. Бундан ташқари, Эрон Ироқ ва Ямандаги Эронпараст кучлар Саудия Арабистонига қарши чиқиши мумкинлигига ишора қилди.

Шу муносабат билан Форс кўрфази давлатлари аллақачон Вашингтонни Исроилга Эронга зарба бериш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаслигини маълум қилган.

«Қироллик расмийларига бундай қарорнинг оқибатлари ҳақида «аниқ сигнал» юборилди», —дейилади хабарда.

7 октябрь куни Фаластиннинг радикал ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганининг бир йиллиги нишонланди. Бир йил олдин минглаб ҲАМАС жангарилари Ғазо секторидан Исроил ҳудудига кириб, тинч аҳолига ҳужум қилди ва 200 дан ортиқ гаровга олинганларни ўғирлаб кетди. Бунга жавобан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини эълон қилди. Қуруқликдаги операция бошланди, унинг мақсади гаровга олинганларни қайтариш ва ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш деб белгиланди.

Mavzuga oid materiallar