Тоғда 100 йил олдин Жорж Меллори билан бирга Эверестга кўтарилишга уринган альпинист Эндрю Ирвиннинг қолдиқлари топилди, деб хабар бермоқда National Geographic телеканали.
1924 йил июнь ойида Ирвин ва Меллори Эверестга учинчи Британия экспедициясига йўл олишди, шундан сўнг улар бедарак йўқолишди. Меллорининг жасади 1999 йилда топилган, аммо Ирвиннинг тақдири номаълумлигича қолган.
Яқинда National Geographic тадқиқотчилари гуруҳи сентябрь ойида Эверестнинг шимолий ёнбағридаги Рунгбук музлигидан одам қолдиқлари ва Ирвин исми ёзилган оёқ учи солинган ботинка топишди.
Экспедицияга бошчилик қилган фотосуратчи Жимми Чин ботинка, эҳтимол, кўп йиллар давомида музликда ётганини ва у топилишидан бироз олдин эриганини таъкидлади.
Ирвиннинг қариндошлари топилган қолдиқларни текшириш ва идентификация қилиш учун ДНК беришга рози бўлишди. Ушбу кашфиёт альпинизм оламидаги энг сирли воқеалардан бирига ойдинлик киритишга ёрдам бериши мумкин.