Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво салқинлашиши кутилмоқда

O‘zbekiston

13 августдан Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб совуқ ва нам ҳаво массалари тарқалади. Кечаси ҳарорат +3 даражагача пасаяди, шимолда эса совуқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 13 октябрда, мамлакатнинг қолган ҳудудларига 14−17 октябрда совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар берди Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Фаcебоокъдаги саҳифасида.

13−17 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даражагача, республика шимолида баъзи жойларда 0...-2 даражагача, кундуз кунлари +13...+18 даражагача аста-секин пасаяди.

13−15 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши сабабли сел келиши хавфи мавжуд бўлиб, ёмғир сувининг тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.