Мушукчани деразадан улоқтирган ўқитувчини ҳайдашди

O‘zbekiston

Учтепа туман суди 62 мактаб ўқитувчисини ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси бўйича айбдор деб топди. Унга 375 минг сўм жарима солинди. Мактаб директори интизомий танбеҳга учраганидан сўнг, ўқитувчи ишдан бўшатишга қарор қилди.

Фото: кадр из видео / Соцсети

Аввалроқ, пойтахтдаги 62 мактабда ўқитувчи Х.Д. болаларнинг кўз ўнгида иккинчи қават деразасидан мушукни улоқтиргани ҳақида хабар берган эдик. Маълумки, ўқувчилар мушукчани топиб, синфга олиб келишган.

Бир неча кундан сўнг Учтепа туман суди Д.Х.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111 моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан айбдор деб топди. Унга 375 минг сўм жарима солинди.

Ҳодиса натижасида ўқитувчи ишдан кетишга қарор қилган, деб хабар берди пойтахт таълим бошқармаси.

Маълум қилинишича, 62 мактаб директори Ш.Н. «жамоада назоратсизлик ва ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашгани» учун интизомий жазога тортилган. Д. Х. ишдан бўшатиш тўғрисида ариза берди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.