Tesla Robovan ҳайдовчисиз автобуси ва Cybercab ҳайдовчисиз таксини тақдим этди

Texno

Tesla ҳайдовчисиз автобус ва ҳайдовчисиз такси тақдим этди. Транспорт воситалари Robovan ва Cybercab деб номланди. Иккала янгиликни Илон Маск «We, Robot» тадбирида тақдим этди.

Tesla ҳайдовчисиз автобус ва ҳайдовчисиз такси тақдим этди. Транспорт воситалари Robovan ва Cybercab деб номланди. Иккала янгиликни Илон Маск «We, Robot» тадбирида тақдим этди, деб ёзади The Verge.

Ташқи томондан Robovan аэропортларнинг учиш-қўниш йўлагидаги метро вагони ёки микроавтобусга ўхшайди. 20 кишигача ёки юк ташиш мумкин, ғилдираклар эса деярли кўринмайди.

«Robovan — бу юқори зичлик муаммосини ҳал қиладиган нарса. Шундай экан, агар сиз спорт жамоасини қаергадир олиб бормоқчи бўлсангиз ёки саёҳат нархини ҳақиқатан ҳам, билмайман, миль учун 5-10 центгача камайтирмоқчи бўлсангиз, Robovan дан фойдаланишингиз мумкин», — деди Илон Маск.

Cybercab — роботакси — руль чамбараги ва педалларга эга эмас. Эшиклар юқорига очилади, салон эса фақат икки йўловчига мўлжалланган. Зарядлаш учун ҳам розетка йўқ — электромобиль симсиз электромагнит индукция ёрдамида зарядланади.

Маскнинг сўзларига кўра, учувчисиз машиналар инсон бошқарадиган транспорт воситаларига қараганда 10-20 баравар хавфсизроқ бўлади. Бундан ташқари, йўлкира нархи бир миль учун 20 центгача камаяди (шаҳар автобусида бир миль учун 1 долларга нисбатан).

Cybercab ишлаб чиқариш 2026 ёки 2027 йилларда бошланади. Компания умумий фойдаланишдаги йўлларда учувчисиз автомобилларни ишга тушириш учун тегишли регуляторларнинг рухсатини олиши керак бўлади.

Mavzuga oid materiallar