«Uzbek-American Trade House» (Нью-Йорк) ва «GardenCells» МЧЖ (Тошкент) ўртасида янги экспорт шартномаси имзоланди, унга кўра 1,7 тонна узумнинг «дамский палчик», «кишмиш», «мерседес» ва «ҳусайни» навлари АҚШга етказиб берилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (ФДА) талабларига мувофиқ шакллантирилган 3,6 минг ўрам божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, Нью-Йорк аэропортида санитар назоратдан ўтказилди ва кейинчалик Американинг «NetCost» озиқ-овқат савдо марказлари тармоғи нуқталарига тарқатилди.
Тақсимлашдан сўнг ўзбек узумлари дарҳол сотилди, шу муносабат билан янги туркумга буюртма берилди. Маълум қилинишича, ўзбек узумлари ҳар ҳафта Нью-Йоркка 3-4 тонналаб етказиб берилади.