Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида гастрономик хиёбон қурилишининг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди.
Хиёбон бўйлаб шинам фотозоналар ва яшил ўсимликлар, шунингдек, 39 та кичик ва 17 та катта фонарь устунлари пайдо бўлиб, улар қулай ёруғликни таъминлайди. Бундан ташқари, битта автобус бекати қурилиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида 39 та видеокузатув камераси ва юзни таниш тизими ўрнатилди. Хиёбонда 20 та ўриндиқ ва ахлат qutisi, shuningdek, Wi-Fi тарқатиш шохобчаларини топиш мумкин.
Пиёдалар ҳудудининг умумий майдони 3000 квадрат метрга яқин бўлиб, йўлнинг асосий қисми (2600 квадрат метр) табиий гранит тошидан ясалган бўлиб, унга ўзига хос жозиба бағишлайди.
Яқин вақт ичида лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланади, унинг доирасида ландшафт дизайни ёрдамида яшил ҳудудларни кенгайтириш, террасалар қуриш ва замонавий скамейкалар ўрнатиш режалаштирилган.
Хиёбонда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар кеча-ю кундуз ишлайди, йўлнинг ўзи эса соат 20:00 дан эрталаб 06:00 гача пиёдалар зонасига айланиб, автомобиллар учун ёпилади.
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик хиёбонни ободонлаштириш бўйича барча ишлар якунлангач, ушбу манзилда транспорт ҳаракати тикланади.