Россияда ўзбекистонлик пиёдани уриб юборди

O‘zbekiston

Россиянинг Ленинград вилоятида 28 ёшли ўзбекистонлик ўз автомобилида пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Воқеа 11 октябрга ўтар кечаси Мини-Новинка трассасининг 1-километрида содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси Chevrolet Cruze русумли автомобилда 50 ёшли эркакни белгиланган пиёдалар ўтиш жойи яқинида уриб юборди.

Пиёда нур қайтарувчи элементлари бўлмаган қора кийимда эди. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Аниқланишича, марҳумнинг аниқ яшаш жойи бўлмаган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ЙТҲга қадар пиёда қатнов қисмининг ўртасида бўлган ва узоқдан кўринмаган.

Ҳодиса тафсилотлари полиция томонидан ўрганилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.