Охирги саккиз ойда Ўзбекистонга қарийб 1 миллиард долларлик автомобиллар олиб келинди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида республикага 48 055 та автомобиль кириб келган. Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 352 тага кўпайиб, импорт қилинган автомобилларнинг умумий қиймати 912 миллион долларни ташкил этди.

Кўрсатилган даврда Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорт қилувчи энг фаол давлатлар:

  • Хитой – 38 085 та автомобиль;

  • Корея – 8 729 та автомобиль;

  • АҚШ – 622 та автомобиль;

  • Япония – 139 та автомобиль;

  • Германия – 104 та автомобиль.