Афғонистон томонидан Термизда мусиқани ўчириш ҳақида ҳеч қандай илтимос келиб тушмади

O‘zbekiston

Бир қатор интернет ОАВ, жумладан, давлат ОАВлари Толибон афғонларнинг бозорга киришини тақиқлаш билан таҳдид қилиб, «Термиз» савдо марказида мусиқа ёқмасликни талаб қилгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

14 октябрь куни бир қатор интернет ОАВ, жумладан, Kun.uz ва Daryo.uz «Толибон» расмийлари Афғонистон билан чегарадош «Термиз» савдо марказида концертлар ва мусиқий дастурларни бекор қилишни талаб қилгани ҳақидаги материални эълон қилди.

Акс ҳолда, Афғонистон фуқароларининг ушбу бозорга кириши тақиқланиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон фуқаролари Термиздаги қўшма чегара бозорига визасиз ташриф буюришлари мумкин. Ташриф буюрувчилар учун мусиқий дастурлар уюштирилиб, кечқурунлари ўзбек санъаткорлари ҳам концертлар беришган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг «Взгляд.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, вазирлик Афғонистон томонидан бундай сўровларни олмаган.

Шаҳар ҳокимлиги ҳам Афғонистондан келган бундай сўров ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar