КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи йўлларни портлатди

O‘zbekiston

КХДР ҳукумати Шимолий Кореяни Жанубий Корея билан боғлайдиган йўл участкаларини портлатди. Ярим оролнинг шарқий ва ғарбий қисмидаги транспорт линиялари портлатилган.

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Жанубий Корея ҳудудига олиб борувчи йўл участкаларини портлатди, деб хабар берди Yonhap агентлиги армия штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотига таяниб.

Известно, что вдол количества кёнисонних и тонхейских демаркатсионних линий происходит разрушение дорог. Это предусматривается для «полного заблокирования сушественного маршрута Север-Юж» и строителства фортификатсий.

Бир кун аввал КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Сеул Шимолий Кореяга дронларни яна юборса, Жанубий Кореяни даҳшатли фалокат кутаётганини айтди. Пхенян 3, 9 ва 10 октябрь кунлари учувчисиз аппаратлар КХДР пойтахти устида пайдо бўлгани ва Шимолий Кореяга қарши мазмундаги «кўп сонли» варақаларни ташлаганини хабар қилган эди. Бироқ, Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўшма қўмитасига таяниб, «Yonhap» хабарига кўра, Пхенян берган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шундан сўнг Шимолий Корея армияси жанговар ҳолатга келтирилди. Пхенян бу огоҳлантириш «ультиматум» эканини таъкидлаб, «икки давлат ўртасида қуролли можаро ёки ҳатто урушга олиб келиши мумкин бўлган» Сеул томонидан «провокация»ларни тўхтатишни талаб қилди.

Бироқ сўнгги ойларда КХДРнинг ўзи бир неча бор чиқинди ва ахлатлар билан тўлдирилган ҳаво шарларини Жанубий Корея томон учирди. Масалан, июнь ойида Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея томонидан бирданига 600 та шундай шар учирилгани ҳақида хабар берган бўлса, май ойида 260 таси қайд этилган. Бундан ташқари, Пхенян чегара ҳудудларида GPS сигналларини мунтазам равишда ўчиради.

Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича вазирлиги аввалроқ КХДР ўзининг «иррационал провокацияларини» давом эттирса, унга нисбатан «чидаб бўлмас даражада оғриқли» чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирганди. Сеул чегара бўйлаб радиокарнай орқали эшиттиришни ёки Шимолий Кореядаги режимни танқид қилувчи варақаларни ҳаво шарлари ёрдамида тарқатишни қайта тиклашлари мумкинлигини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar