Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига Эроннинг ҳарбий объектларига зарба беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Washington Post.
Нашр маълумотларига кўра, Нетаняху Байден маъмуриятига нефть ёки ядровий объектларга эмас, балки Эроннинг ҳарбий объектларига зарба беришга тайёрлигини айтган. Бу кенг кўламли урушнинг олдини олишга қаратилган анча чекланган жавоб зарбасини назарда тутади.
Байден ва Нетаняху ўртасидаги биринчи телефон суҳбати ўтган ҳафта бўлиб ўтди.
Газетанинг ёзишича, Нетаняху «илгаригидан кўра вазминроқ позицияни эгаллаган». Бу, жумладан, Байденнинг Исроилга кучли THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини юбориш қарорига таъсир кўрсатди.
Якшанба куни Пентагон Исроилга THAAD батареясини жойлаштираётганини эълон қилди.
1 октябрь куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси «Ҳақиқий ваъда 2» операцияси доирасида Исроилга қарши катта миқдордаги ракеталарни учирди. Исроил ҳарбийлари бу ўққа зарбага зарурат туғилганда жавоб беришини маълум қилди.
Аввалроқ Ғарб оммавий ахборот воситалари жавоб чораси сифатида Исроил Эроннинг нефть ва ядро объектларига зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. АҚШ президенти Жо Байден Исроил ўрнида бўлганида Эроннинг ракета ҳужумига бундай жавоб бермаслигини айтди.