Америка Қўшма Штатларида Lufthansa рейсга чиқишни рад этиш билан боғлиқ ҳодиса туфайли сезиларли молиявий йўқотишларга дуч келди. Авиакомпания яҳудий йўловчиларни камситишда айбланган, деб ёзади Reuters.
Жарима миқдори тўрт миллион долларни ташкил этди. Ушбу маблағнинг икки миллионини Lufthansa яқин вақт ичида тўлаши керак. Бундан ташқари, АҚШ Транспорт вазирлиги авиакомпания аллақачон йўловчиларга тўлаган икки миллион долларни жарима ҳисобига ўтказади.
2022 йил май ойида Lufthansa Нью-Йоркдан Франкфурт орқали Будапештга парвоз қилган. Биринчи рейс давомида 60 га яқин йўловчи экипаж кўрсатмаларини бир неча бор эътиборсиз қолдирди. Шу сабабли Lufthansa ходимлари Франкфуртга иккинчи рейсга 128 кишини киритмади, уларнинг аксарияти ортодоксал яҳудийлар киядиган кийимда эди.
Самолётга чиқишни рад этган йўловчиларнинг аксарияти бир-бирлари билан таниш эмас эди, аммо Lufthansa ходимлари уларни бир гуруҳ деб қабул қилишди. Авиакомпания воқеа учун узр сўраб, уни коммуникациядаги муаммолар билан изоҳлади ва антисемитизм ва дискриминацияга қарши курашишга ваъда берди.
АҚШ Транспорт вазирлиги бу авиакомпания фуқаролик ҳуқуқларини бузгани учун олган энг катта жарима эканлигини маълум қилди.