Global Hunger Индехнинг янги рўйхатига кўра, Ўзбекистон энг кам очлик даражаси қайд этилган 22 мамлакат қаторига кирди.

Тадқиқот маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 2,5 фоизидан камроғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекади. 6,5% болаларда ўсишдан орқада қолиш, 2,4% болаларда эса озиб кетиш кузатилди. Беш ёшгача бўлган болалар ўлими 1,3% дан ошмайди.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида вазият қандай:

  • Қозоғистон — 25-ўрин;

  • Қирғизистон — 36-ўрин;

  • Туркманистон — 50-ўрин;

  • Тожикистон — 65-ўрин.

Очлик билан боғлиқ мураккаб вазият мос равишда 125, 126 ва 127-ўринларни эгаллаган Чад, Яман ва Сомалида қайд этилган.