Apple янгиланган A17 Pro процессорли ва Apple Pencil Pro қўллаб-қувватлайдиган янги iPad мини-ни эълон қилди. Ушбу ўзгаришлардан ташқари, қурилма бошқа янгиликларни олмади.

Янги чип туфайли планшет ҳали эълон қилинмаган Apple Intelligence технологиясидан фойдаланишга тайёр.

АҚШда iPad мини учун солиқларсиз нархлар:

128 GB – $500;

256 GB – $600;

512 GB – $800;

5G қўллаб-қувватланадиган моделлар 150 долларга қимматроқ. Сотувлар 23 октябрдан бошланади.