ХВЖ 2024 йил охиригача жаҳон давлат қарзининг рекорд ўсишини прогноз қилди

Dunyo

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2024 йил охиригача жаҳон давлат қарзининг рекорд даражада ўсишини прогноз қилди.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2024 йил охиригача жаҳон давлат қарзининг рекорд даражада ўсишини прогноз қилди. Бу ҳақдаги маълумот ташкилот сайтида эълон қилинган.

ХВЖ прогнозига кўра, 2024 йил охирига бориб, дунёнинг барча мамлакатларининг қарз юки даражаси 100 триллион доллардан ошади. «Прогнозларга кўра, тахминан учдан икки қисм давлатларда қарз барқарорлашмоқда ёки пасаймоқда, аммо у пандемиядан олдин прогноз қилинган даражадан анча юқори бўлиб қолмоқда», — дейилади ташкилот ҳисоботида. Шу билан бирга, молиявий таҳлилчиларнинг аниқлик киритишича, 2024 йил охирига келиб давлат қарзи ҳажми жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизини ташкил этса, 2030 йилга келиб 100 фоизга яқинлашади.

Ҳисоботда бундай ҳолат хатарли деб аталади, чунки воқеалар ривожининг нохуш сценарийсида глобал қарз уч йил ичида базавий прогноздан ошиб кетиши ва ялпи ички маҳсулотнинг 115 фоизига етиши мумкин. Ҳисоботда таъкидланишича, бу факт жаҳон давлат қарзининг юқори даражаси иқтисодий ўсишнинг пасайиши оқибатларини кучайтириши билан боғлиқ

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.