Буюк Британиядаги 1100 га яқин маҳбус кейинги ҳафтанинг бошида қамоқхоналар тирбандлиги туфайли озод қилинади.
Июль ойида Буюк Британия адлия вазири Шабана Маҳмуд Англия ва УЭлсдаги маҳбусларга ҳукмнинг 40 фоизини ўтаб бўлганидан кейин озодликка чиқишга имкон берадиган янги шартли озод қилиш механизми ҳақида эълон қилди. Янги чоралар терроризм, оиладаги зўравонлик, жинсий зўравонлик ва бошқа бир қатор оғир жиноятларда айбланган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Сентябрь ойида Британия қамоқхоналарида жой етишмаслиги сабабли 1700 дан ортиқ жиноятчи муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. 40 га яқин маҳбуслар хатога йўл қўйиб, қамоқхонага қайтарилди.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил бошида эркаклар қамоқхоналари мунтазам равишда 99 фоизга тўлдирилган. Британия Адлия вазирлигининг ички прогнозларига кўра, 9 ойдан кейин қамоқхоналарда яна ўринлар тақчиллиги пайдо бўлади