Mercedes-Benz компанияси Германиянинг жанубидаги Куппенхайм шаҳрида эски аккумуляторларни қайта ишлаш бўйича инновацион завод очилишини эълон қилди. Компанияга кўра, ушбу лойиҳа бренд электромобиллари учун «ҳақиқий айланма иқтисодиёт» яратади.
Янги заводда Mercedes-Benz тўлиқ электр автомобиллар учун батареяларда ишлатиладиган 96% дан ортиқ қимматбаҳо ва ноёб материалларни олишни режалаштирмоқда. Улар орасида литий, никель ва кобальт мавжуд бўлиб, йилига 50 000 дан ортиқ янги батарея модулларини ишлаб чиқариш имконини беради. Қайта ишлаш жараёни гидрометаллургик усулни ўз ичига олади, унинг ёрдамида электродларнинг фаол материаллари ажратиб олинади. Кўп босқичли кимёвий жараён давомида қимматбаҳо компонентлар ажратилади, аккумулятор модуллари эса майдаланади ва пластик, мис, алюминий ва темирга ажратилади.
Mercedes-Benz Group AG бошқаруви раҳбари Ола Калленуснинг таъkidlashicha, компания исталган автомобилни экологик жиҳатдан барқарор усулда ишлаб чиқаришга интилади. Унинг таъкидлашича, ушбу завод Европада аккумуляторларни қайта ишлашнинг интегратсиялашган механик-гидрометаллургик усули қўлланиладиган биринчи завод бўлиб, бу ресурслардан фойдаланиш барқарорлигини оширишда муҳим босқич ҳисобланади. Лойиҳа саноат ва илмий ҳамжамиятдаги ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда, бу барқарор электр мобиллигига инновацион ёндашувни таъкидлайди.
Корхонада қайта ишлаш жараёни тўлиқ яшил электр энергияси ҳисобига амалга оширилади, унинг катта қисми бино томидаги қуёш батареялари томонидан ишлаб чиқарилади. Завод қуввати йилига 2500 тоннагача аккумуляторларни қайта ишлаш имконини беради.
Mercedes-Benz иложи борича кўпроқ ресурсларни тежашга intilib, аллақачон электромобиллари учун эҳтиёт қисмлар сифатида қайта тикланган батареяларни таклиф қилмоқда. Бундан tashqari, Mercedes-Benz Energy автомобилларда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган эски блоклардан қайта фойдаланиш имконини берувчи кенг кўламли сақлаш тизимларини ишлаб чиқмоқда.