Буюк Британия элчиси ўринбосари Внуково аэропортида россиялик журналистларга ҳужум қилди

Dunyo

Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси ўринбосари Том Додд элчихона ишини текшириш учун Британия дипломатларининг Москвага ташрифи чоғида журналистнинг бейжини юлиб олиб, микрофон кўтарган репортёрни туртиб юборди.

Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси ўринбосари Том Додд Москванинг Внуково аЭропортида россиялик журналистларга нисбатан тажовуз қилди, деб ёзади Life.ru.

Россия пойтахтига Шарқий Европа ва Марказий Осиё Директорияси раҳбари Кристофер Аллан ва унинг ўринбосари Лоррейн Фасси Додд ҳамроҳлигида етиб келди. Журналистлар дипломатларга саволлар беришга ҳаракат қилишди, аммо бунинг ўрнига Додд мухбирлардан бирининг бейжини йиртиб олди, кейин эса савол бераётган микрофонли қизни туртиб юборди.

Аллан ва Фассининг ташрифи дипломатик миссиянинг олти ходими аккредитациядан маҳрум бўлганидан кейин Британия элчихонаси ишини текшириш билан боғлиқ.

Mavzuga oid materiallar